أَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ. Ўқилиши: “Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ”. Маъноси: “Аллоҳдан кечирим сўрайман, Унга тавба қиламан!” Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кунда юз марта “астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ” деб айтганлар (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан зиёд истиғфор айтиб, тавба қиламан”, деганларини эшитганман” (Бухорий ва Аҳмад ривоят қилган).