Абу Хурайра касали оғирлашиб қолганида қаттиқ йиғлади Ундан сўрашди: “Сени нима хафа қилди, эй Абу Хурайра?” “Мен сизларни ушбу дунёларинг учун йиғлаётганим йўқ. Балки йўлим узоқ ва сармоям озлиги учун йиғлаяпман. Мен йўлни четида, охиридаман. У томонла мени ёки Жаннат, ёки Жаханнам кутмоқда. Қаерда менинг маконим эканлигини билмайман!”. Унинг хабарини олиб келган Марвон ибн Хакам шундай деди: “Эй Абу Хурайра Аллоҳ сенга шифо берсин!” У жавобан: “Аллоҳим мен сен билан учрашишга муштоқман! Учрашишимни тезлатгин”. Марвон Абу Хурайрани уйидан чиқиб улгурмай, у жон таслим қилди. Аллоҳ Абу Хурайра розияллоҳу анхуга Ислом ва мусулмонларига қилган яхшиликлари учу