👊☆ Викинг ☆👊 .....:
Сенга меҳрим ортиб бормоқда,
Ортган сари бўляпман сархуш.
Мен бу ёқда, сенсиз, қийноқда,
Юрагингга очаман уруш!
Севишимни биласан аҳир,
Бепарводек турмоқлик нега?
Ишқ бобида бўлмасдан фақир,
Муҳаббатга чиққинда эга.
Биласанми, ёлғиз сени деб,
Кимларнидир унутиб қўйдим.
Мағрур эдим... Ўзимдан кечиб,
Суйсам, фақат бир сени суйдим.
О, севгилим, қўлларингни бер,
Кўрсатаман бари меҳрни.
Эҳ, одамлар нима деса дер,
Сенга атаб ёзаман шеърни!
Муҳаббатда яшайди орим,
Қолганига силкитаман қўл.
То тирикман севиш- қарорим,
Тангри ўзи кўрсатади йўл!