БОШҚАЛАРНИНГ ДИЛИНИ ОҒРИТМАНГ...
(Ҳаётий ибратли воқеа).
Онамнинг кекса холалари бор, пойтахтда яшайдилар. Ўғилларидан бири баъзи айбловлар билан қамалиб қолди. Кўнгил сўраб, онам билан уйларига бордик. Суд жараёнларида ёнларида турдик, қўлдан келганча тасалли бериш учун уйларида бир неча кун қолдик. Ўша кунларнинг бирида катта келинларининг акаси синглисини кўргани келди.
Дастурхон атрофида ўтирганимизда гап айланиб қамалган ўғилларига тақалди, онаизор боласига куйиб йиғладилар, келиннинг акаси гапга аралашди:
— Эй, қўйсангизчи! Бир иши бўлмаса, бекордан бекорга қамалармиди?
Шу каби пичинг гаплар билан қаттиқ гапирди. Холам: «Менинг болам ўғри эмас, бировни ургани йўқ, номусига теккани