Қиёмат…
Бир гуруҳ одамлар олтин излаб саёхатга чиқишибди ва узун, қоронғу тунел бўйлаб йўл юришларига тўғри келиб қолибди. Тунел жудаям қоронғу бўлса-да, бир-бирларини ушлаб, пайпасланиб олдинга ҳаракатни бошлашибди. Йўл мобайнида уларнинг оёқларига турли тошлар урилиб, ҳалақит бера бошлабди.
Шунда йўлбошчи:
-Эй дўстлар, биздан кейин ҳам бу ердан бошқалар юришади. Келинглар, ўзимиз қийналсак ҳам, ердаги тошлардан қулимизга олиб кетайлик, йул тугагач ташлаб юборамиз. Зора биздан кейингилар бизчалик қийналишмаса,-дебди.
Бу гап бировга ёқибди бировга ёқмабди. Баъзилар катта-катта тошларни олишибди, баъзилар ҳатто қунжиларини ҳам тўлдиришибди. Баъзилар атайлаб енгилини танлаб олишибди. Айримл