Бир тўйда ярим тунгача базм бўлибди-ю охири
ўртакаш бир отахонни ўртага чақириб:
— Отахон дуо қилиб беринг, - дебди.
Отахон ўртакашни олдига келса, ўртакаш
отахонни қулоғига замонавий BLUETOOTH
микрофонни тақиб гапиринг, - дебди. Отахон ўртакашга қараб:
— Менга микрофон бер, - деса.
Ўртакаш:
— Отахон гапираверинг ҳамма эшитяпти, -
дебди.
Отахон жаҳли чиқиб: — Микрофон бер-э, - деса.
Ўртакаш отахонни қўлига битта стаканни
бериб, мана микрофон энди гапиринг, - деса.
Отахон гап бошлабди:
— Мана бугун жиянимиз Абдусаттор...
жиянимиз Абдусаттор, - дебди-ю. Келинни исми эсидан чиқиб қолиб, стаканни
орқасига яшириб, ўртакашга қараб:
— Ану алвастини исми нимайди, - дермиш.