НОМУСНИНГ КУЧИ… (реал воқеаларга асосланган)
Малика энди ўн олтига қадам қўйди. Лекин бу қадар гўзал бўлиш ҳам қиз болага бало экан. Йигитлар қўйишмайди. На кўчада, на мактабда бемалол юра олади. Гап отишгани, суюқлик қилишгани-қилишган…
Баъзида алам қилади. Шунчалар алам қиладики, узун-узун киприклари беихтиёр ёшланиб, анордек юзлари сўлғин тус олади. Ўша шилқим йигитларга бақириб-бақириб ташлагиси келади. Афсуски, қўлидан келмайди. Ўрганмаган. Қанча ҳаракат қилмасин, тили айланмайди…
— Яхши қиз, бир дақиқа тўхтанг энди!.. — Малика сумкасини қўлтиғига қисганча хаёл суриб подьехдга кириб кетаётганди. Рўпарасида пайдо бўлган барзанги, юзларига ҳуснбузарлар тошган, кўзлари қисиқроқ йигитн