Ёмғир ёғар эди, қуяр эди сел, Чанг кўча бир зумда айланди лойга. Лой кечиб борарди мунис бир аёл, Шошилиб кетарди муҳим бир жойга.
Кўзидан дув -дув тўкиларди ёш, Қалбидан ёниб чиқар ноласи Қўлларида эса инграб борарди, Ёшгина чақалоқ, бетоб боласи.
Чақалоқ бадани ёнарди ўтдай, Онанинг эса юрак бағри қон. Учраган одамдан сўрарди ёрдам, Лекин топилмасди бирор меҳрибон.
Бола ҳар инграб, тўлғонганида, Она ўз жонидан тўйиб кетарди. Жигаргўшасининг қийналганига, Чидолмай ўт бўлиб куйиб кетарди.
Бешавқат ёмғир кучаяр тинмай, Аёлнинг кўз ёши ёмғирдан баттар, Ҳар қадам ташлашда тўпиғигача, Хорғин оёқлари балчиқа ботар.
Ногоҳ лойга сирпанди аёл. Ўзини тутолмай қолди бечора, Балчиққа йиқилди елкас