....Ёш деҳқон йигит сабрсизлик билан қайлиғини кутарди.
....Атроф гўзал. Айни баҳор палласи. Аммо, бу гўзалликларнинг бирортаси сабрсиз қалбига таскин беролмасди.
.....Йигит табиатан жуда сабрсиз эди.
Бир нарсани кутиб қолса
~ «Эҳ, шу кутиш тезроқ ўтиб кетсаку» ~деб Аллоҳга зорланаверарди.
....Ҳозир ҳам дарахт соясида ўтираркан, қаллиғини кутиш жонига тегиб, худога нола қилибди.
.....Шу пайт осмондан тушгандек оппоқ соқолли бир қария пайдо бўлибди ва йигитга шундай дебди:
~ «Cени нима ташвишлантираётганини биламан, болам. Мана бу тугмани ол ва кўйлагингга қадаб ол.
....Агар сен бирор ёқимли нарсани кутиб, вақтнинг имиллаб ўтаётганига тоқатинг етмаса, уни ўнгга бура, шунда сен вақт