Қишнинг изғиринли кунлари кириб келганди. Қишлоққа оқшом чўка бошлади. Бу пайтда аксар одамлар дам олиш илинжида уйига, оиласи бағрига қайтаётган бўлади. Бироқ, Равшан бошқалар сингари оиласи бағрига эмас, балки синфдош дўстлари билан Комилнинг уйига, яъни ўтиришга кетаётганди. Айнан шу кечада юз берадиган воқеалар Равшаннинг ҳаётини кескин ўзгартириб юборишини ким ўйлабди дейсиз. Синфдошларининг катта-кичик бўлиб остонасидан кириб келганини кўрган Комил, уларга пешвоз чиқаркан, ҳар бири билан қучоқлашиб кўришгандай бўлди. Аслида бу йигитлар қарийб 4-5 йил аввал мактабни тамомлашганди. Шу боис улар ойда бир тўпланиб, отамлашиб туришга келишиб олишганди. Уларнинг аксари