Бир ривоятда айтилишича, Умар розияллоҳу анҳу халифаликка тайин бўлганидан икки кун ўтгач, одамлар унинг қаттиққўллигидан қўрқишлари ҳақидаги гапларга жавоб бериш ва бу мавзуга ойдинлик киритиш мақсадида минбарга кўтарилиб, уларга хутба қилди. Хутбасида ўзининг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг халифаси билан бўлган ҳолатларини зикр қилди ва уларнинг ундан рози ҳолатда вафот этганларини айтиб ўтгач, шундай деди: “Эй одамлар, кейин мен сизларга бош қилиндим. Билингларки, у қаттиққўлликлар энди юмшади. Лекин мен бировни бировга зулм қилдириб қўймайман. Менинг қаттиққўллигим зулму тажовуз эгаларига нисбатан асло юмшамайди, мен унинг юзини ерга қилиб, иккинчи юзига оёғимни қўяма