Юрагимни кемирётган армонлар кўп
Ажалим тилаб юрган ёмонлар кўп
Бу дунёда ёлғончи кўп ёлғонлар кўп
Арш Султони ёлвораман тингла охим
Икки дунё саодатин бер Аллохим!
Гох юзим дўст олдида қаро бўлди
Юрак бағрим дард зарбидан яро бўлди
Душманим нафс ўз бошимга бало бўлди
Сендан ўзга йўқ суянчим йўқ панохим
Икки дунё саодатин бер Аллохим!
Шайтон қўймас кечгин дейди ибодатдан
Қўрқма дейди хам Худо хам қиёматдан
Асраб мени дўзахингу хиёнатдан
Ювиб юбор бор хатойим бор гунохим
Икки дунё саодатин бер Аллохим!
Қанийди мен бир қалдирғоч бўлсам агар
Ўйламасдим на имтихон надир хатар
Имонимдан айирмасин бойлигу зар
Тавба қилдим ўтинчимга Сен гувохим
Икки дунё сао
– Қуръоннинг тўртдан бирига тенг келадиган сура қайси?
– Кафирун сураси.
– Қуръоннинг учдан бирига тенг келадиган сура қайси?
– Ихлос сураси.
– Қуръони каримдаги энг буюк сура қайси?
– Фотиҳа сураси.
– Фош қилувчи сура қайси?
– Тавба сураси.
– Қуръоннинг тенг ярмида жойлашган сура қайси?
– Каҳф сураси.
– «Бану Исроил» деган сура қайси?
– Исро сураси.
– «Қитол», яъни «Кураш» деб номланувчи сура қайси?
– Муҳаммад сураси.
– «Қуръоннинг келинчаги» деб номланган сура қайси?
– Ар-Роҳман сураси.
– «Қуръоннинг қалби» деб номланган сура қайси?
– Ёсин сураси.