🔔"СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ…"Салом, болалигим кўзида қолган, Азиз синфдошим, бормисан омон? Сўнгги қўнғироқлар хомуш янграган,Ушбу кун соғинчим учди сен томон...Ёдингда-ми, гул тутган тўполончилар, Қора шим, оқ кўйлак, жавдироқ кўзлар, Бир бирига мақтаб, кийимчаларин, Оппоқ бантик таққан жажжи юлдузлар...Уришиб-ярашиб, қочиб қувлашиб, Гоҳо устозлардан баҳо талашиб, Даккиларга қулоқ тутмаган қайсар, Мақтовлардан кетар эдик, яйрашиб..."Таржима қилдинг-ми, менга ҳам ўргат, Мисолни ечдингми, кўчириб олай?! Ўртоқ, ручканг бўлса, орқага жўнат, Ручкам уйда қопти, бергин, ёзволай..."Шу зайлда кунлар, ой, йиллар ўтди, Бир-бирни жигардек таниб улғайдик. Ёшимиз муҳаббат ёшига етди, Илк севги таъмидан ёниб улғ