Аёлни алдаманг хиёнат қилманг, У сизни алдаса ёмон бўлади. Ишончига киргач жиноят қилманг, Номарднинг устози хайвон бўлади. Аёлни алдаманг у сизни севиб, Жонининг учида эхтиёт қилиб. Битта ёлгон билан қолмасин совиб, Атиргул бағрида тикон бўлади. Аёлни алдаманг у она, у ёр, У мехирбон сингил, опа вафодор. Унга зиғирчалик бермангиз озор, Покиза номлари харом бўлади. Аёлни алдаманг уни авайланг, Ахир у сиз билан яшайди, ўйланг