Шундай шеър ёзингки, тўйиб йиглайин,
Дардларим тупроқдек титилиб кетсин.
Утмишим маржондек сочилиб ҳар ёг
Шовдираб атрофга ситилиб кетсин.
Шундай шеър ёзингки, тўйиб йиғлайин,
Колмасин кўрмаган кунларим сира,
Мисралар сўзласин кўрганларимдан,
Кофия яратсин ширин хотира.
Шундай шеър ёзингки, тўйиб йиғлайин,
Охангин чаламан дил торим билан.
Куйини кул бўлган кўнглим билади,
Овозига жўр бўлай, оҳ зорим билан.
Шундай шеър ёзингки, тўйиб йиглайин
Азобдан йиқилган кунларим курай
Тақдирнинг зарбидан эзилиб кетган,
Қон йиғлаб ўтказган тунларим курай.
Шундай шеър ёзингки, тўйиб йиглайин
Унда жилолансин Онамнинг юзи.
Ҳар қаторин ўқисам эслайин шу он
Ёд олай, ёд қилиб Отамнинг сузи.
Шундай шеър ёз