Предыдущая публикация
Следующая публикация
Свернуть поиск
Сервисы VK
MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
Войти
  • Главная
  • Увлечения
  • Видео
  • Группы
  • Люди
  • Публикации
  • Игры
  • Подарки
  • Поздравления
  • Помощь
  • русский
Левая колонка
Фотография от Maksudjon Yodgorov

Maksudjon Yodgorov

Последний визит: 5 апр 2018
Фотография от Maksudjon Yodgorov
Фотография от Maksudjon Yodgorov
Фотография от Maksudjon Yodgorov
Фотография от Maksudjon Yodgorov
Фильтр
ЗаметкиУвлечения
Maksudjon Yodgorov
9 мар 2018
Баҳорингни, ёзингни ватан,
Соғингандан соғинавердим.
Далангдаги созингни ватан,
Соғингандан соғинавердим.

Пахтазорда қилиб хиргойи,
Юрганларим соғинавердим.
Тандирингда нонлар ширмойи,
Соғингандан соғинавердим.

Қиқирлашиб гап отган қизлар,
Шўхликларин соғинавердим.
Мен отсам гап қизарган юзлар,
Соғингандан соғинавердим.

Марду-майдон тўпори юртни,
Тупроғимни соғинавердим.
Мен учун энг юқори юртни,
Соғингандан соғинавердим.

Фақат тилда эмас чин дилдан,
Соғингандан соғинавердим.
Минг розиман Ҳақдан, шу элдан!
Соғингандан соғинавердим!

Мақсуджон Ёдгоров.
2017й.
  • Maksudjon Yodgorov
    7 мар 2018
    ШАҲАРЛИК ҚИШЛОҚИ.

    Ҳой йиртиқ жинсида юрган навқирон,
    Кимга маъқул айтчи ғалати сочинг.
    Касб ёки ҳунарни тутдингми бирон,
    Сездингми камайиб бормоқда ёшинг.

    Нега ғўддаясан шаҳарчасига,
    Ўт териб юрардинг теракзор бўйлаб.
    Бош эгиш ўрнида шу барчасига,
    Юр шеванг унутиб, тошкенча сўйлаб.

    Учраган кишига берардинг салом,
    Уста-ҳаркор эдинг кетгунча шаҳар.
    Энди айтгинг келмас ҳатто бир калом,
    Ибодат қилмайсан каллайи-сахар.

    Суратга тушибсан кафеда, барда,
    Лекин кўринмайди сенга юққанин.
    Қувнашинг мумкиндир ўша шаҳарда,
    Байрам қилолмайсан сигир туққанин.

    Қани ўша чопқир, ғамхўр, меҳрибон,
    Сеҳрланганмисан, тегдими ё кўз.
    Янги образингдан чиқ топиб имкон,
    Ахир ўз Онангга берган эдинг сўз!

    Мақсуджо
    Maksudjon Yodgorov
    6 мар 2018
    ҚАЙТИШИМ КЕРАК.

    Соғиниб яшашга эмасман мажбур,
    Бугун соғинчлардан оғриди юрак.
    Отам, онам босган излари Ҳаждур!
    Етар, бас ўзимга қайтишим керак.

    Қизларим отасиз, онаси менсиз,
    Бугун қўлим очиб қилдим зўр тилак.
    Мен учун оилам оламда тенгсиз,
    Энди оиламга қайтишим керак.

    Дўстларим сизларсиз ҳолатим абгор,
    Дўстлар тополмадим сизлардан бўлак.
    Биламан барига мен ўзим айбдор,
    Етар, қишлоғимга қайтишим керак.

    Балки керакмасман юртимга ҳамон,
    Ё бўлмади чорлов, ё сасдан дарак.
    Аммо ўша юртни соғиндим ёмон,
    Бўлди, ўз юртимга қайтишим керак!

    😢😔
    Мақсуджон Ёдгоров.
    18:00. 06-03-2018
    Maksudjon Yodgorov
    4 мар 2018
    БАҲОР.

    Баҳорни кутишин кўринг Онамнинг,
    Зерикиб аёзнинг ташвишларидан.
    Гавжумлигин кўринг тандирхонамнинг,
    Ўргилай Баҳорнинг юмушларидан.

    Баҳорни кутишин кўринг Онамнинг,
    Махсус кўрпачалар осилган торга.
    Дейди:- Кўрпачаси болахонамнинг,
    Баҳорни қумсашим эмас бекорга.

    Баҳорни кутишин кўринг Онамнинг,
    Чарчаган изғирин ташвишларидан.
    ...

    Мақсуджон Ёдгоров
    04-03-2018.
    Maksudjon Yodgorov
    16 фев 2018
    ШЕРИКЛИК.

    Шеригинг бўлса ҳакка,
    Ейсан қўшилиб гўнгни.
    Юриш ўхшар эшакка,
    Фарқлолмай чапми, ўнгми.

    Шерик бўлса муттаҳам,
    Ўтқизиб қўяр нолга.
    Бошгинангни қилиб хам,
    Депсинтирар аёлга.

    Шеригингнинг томоғи,
    Бўлса гар нуқул карнай.
    Топганингнинг салмоғи,
    Кетар кўзга кўринмай.

    Шериксиз ишлаш қийин,
    Асли шериклик фойда.
    Ҳаракатлар бир тийин,
    Баъзан шерик йўқ жойда!

    Мақсуджон Ёдгоров.
    11:55. 10.01.2018й.
    Maksudjon Yodgorov
    16 фев 2018
    Йиртиқ чопон кийганни сиз қашшоқ деманг,
    Ўз нафсини тийганни сиз қашшоқ деманг,
    Ул сипо ҳам камтарин бўлмиш киши,
    Қалб кўзи тўйганни сиз қашшоқ деманг.

    Билдимки, бу дунёда қашшоқ манам,
    Билгинки, эй дўст бунда қашшоқ санам.
    Кимга мол, кимга илм бергувчи Ҳақ!
    Келса амр гадодурсан подшох санам.

    14:00. 07.02.2018й
    Мақсуджон Ёдгоров.
    На этом пока всё
    Войдите в ОК, чтобы посмотреть всю ленту

    119

    • ШОИР ОТАБЕК ЮСУФ
      ШОИР ОТАБЕК ЮСУФ
      Buxoro
    • DOSTON BAXROMJONOV
    • RASHIDBEK ZIYO (xonanda va shoir)
      RASHIDBEK ZIYO (xonanda va shoir)
      Fargʻona
    • Рауфжон Хужамов (шоир)
      Рауфжон Хужамов (шоир)
      Стамбул
    • Ахрор МУХАММАДИЙ
      Ахрор МУХАММАДИЙ
      Andijon

    6

    • Жавохир МИРЗО шеьрлари
      Жавохир МИРЗО шеьрлари
      1773 подписчика
    • Расулжон хисори(хаваскор шоир)
      Расулжон хисори(хаваскор шоир)
      514 подписчиков
    • ЎЗБЕГИМДАН АЙЛАНАЙ...
      ЎЗБЕГИМДАН АЙЛАНАЙ...
      29024 подписчика
    • Элёр ЖӮРАЗОДА шеърлари
      Элёр ЖӮРАЗОДА шеърлари
      1397 подписчиков
    • Охунжон Мадалиев(21.05. 1963-29.07.2000)
      Охунжон Мадалиев(21.05. 1963-29.07.2000)
      17714 подписчиков

    Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

    Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.

    Зарегистрироваться