ФАРИШТАМ ОНАМ.
Дуо килиб толмаган онам,
Миннат недир билмаган онам,
Узини хеч уйламаган онам,
Юзлари нур фариштам онам.
Бор булсангиз йукдир армоним,
Чин мехрибон ширин забоним,
Минг йил яшаб куринг камолим,
Юзлари нур фариштам онам.
Сузларингиз дуру гавхардир,
Уйларимиз сизла жаннатдир,
Борлигингиз менга давлатдир,
Юзлари нур фариштам онам.
Умрингизни берсин Оллохим,
Сиздан булак йукдир панохим.
Чин мехрибон хушбуй райхоним,
Юзлари нур фариштам онам!!!