ОНАСИДАН УЯЛГАН ҚИЗ...
Муниса курсдош дугоналари билан нақд уч соат бозор айлангач, тили осилиб қолди.
– Қизлар, балки уйга қайтармиз, а? – деди у мажолсиз нигоҳини дугоналарига қадаб. – Ўлгудек чарчадим.
– Гапирма, қорин ҳам пиёзнинг пўсти бўлиб кетди! – деди тўлачадан келган курсдоши Нигора ва узоқда тоғора кўтариб, “хонимлар бор, иссиққина хоним!” деб турган аёл тарафга ишора қилди. – Вой, ана хоним бор экан. Юринглар, хоним ейлик.
Муниса ўша тарафга ўгирилди ва кўзлари олайиб кетди:
– Э, йўқ! Мен бу аёлни хонимини еганман, роса мазамни қочирган. Қизлар, қўйсанглар-чи хоним-понимни, ундан кўра, кетдик, ўтириб лаваш еймиз.
Улар қорнини тўйдириб бўлгач, уй-уйига тарқалишди. Муниса қил