ЭЙ ИШҚ, СЕНИНГ...
Эй ишқ, сенинг йўлларингда далли-девоналар бўлдим.
Ширин оғу эдинг, ичдим. Масту мастоналар бўлдим.
Дилимга бекитдим қуёшни, куйдим сўзоналар бўлдим,
Дардим элга достон этдим, нурли афсоналар бўлдим.
Эй ишқ, сен баҳормидинг, кузимни ўйламай қўйдим,
"Нуқта қўйдим ишққа" деган сўзимни ўйламай қўйдим.
Унутдим армонни, нола-бўзимни ўйламай қўйдим
Бошим уриб занжирига, асиру ҳайроналар бўлдим.
Эй ишқ, менга дуч қилганинг одаммиди, шайтонмиди?
Манглайимга битганинг хижронмиди, армонмиди,
Мен ўзим ёмонмидим, ё ошиғим ёмонмиди,
Ширин сўзига алданиб, мен унга парвоналар бўлдим.
Эй ишқ, ҳар бир дилга неча бир савдолар соларсан,
Тинчгина бошига минг бир ғавғолар соларсан,
Кимга ба