Жанона бўлдингиз
жонингиз куймай,
Гуноҳкор кўз билан
кўпни кўрганлар.
Эл-юртнинг олдида оқ
либос киймай,
Оилали эркаклар билан
юрганлар.
Сизни кўрганларда
бузилар хаёл,
Наҳотки шунчалик бўлса
бир аёл,
Яшаманг, ҳаммага
келсангиз малол,
Оилали эркаклар билан
юрганлар.
Ким сиз ҳақда яхши хаёл
суради,
Қизингиз сиз юрган
йўлдан юради,
Қўрқмайсизми, бир кун
Худо уради,
Оилали эркаклар билан
юрганлар.
Шу ҳолингиз билан
Жаннат сўрайсиз,
Аёлман деб яна рўмол
ўрайсиз,
Одамлар кўзига қандай
қарайсиз,
Оилали эркаклар билан
юрганлар.
Остонангиздан бахт
киролмай сарсон,
Дурлар орасида тош
бўлманг арзон,
Гулдек умрингизни
айламанг хазон,
Оилали эркаклар билан
юрганлар