Абдуллоҳ Зуфар 1990 - йилда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида Пайшанба қишлоғида туғилган. Асли исми Зофир, лекин Абу Ханифа роҳимаҳуллоҳнинг шогирди Имом Зуфарга ўҳшашликни умид қилиниб устозлар тамонидан Зуфар деб номланган. Ўзи уни оддийгина Абдуллоҳ дейишлигини ёқтириш боис Абдуллоҳ Зуфар тахаллуси билан танилиб кетди. Абдуллоҳ Зуфар оддий ишчи оиласида таваллуд топади. Пайшанба қишлоғидаги жоме масжиди уйнинг рўпарасида эканлиги беш маҳал азон овози эшитилиши уни 11 ёшида баъзи дўстлари билан масжидга чорлади. Унда Аллоҳнинг ҳидоятидан сўнг албатта, унинг онасининг роли бор эди. Онаси уни намозга, илм олишга ҳиммат бериб дастаклади. Сўнгра ўша вақтларда Пайшанба жоме масжиди имомида таълим олди. Мактабни битиргунга қадар, ўша устозиги лозим тутиб, у кишидан Қуръонни ёдлаб, сарф наҳв илмларини ҳам ўрганди. Абдуллоҳ 6 ёшида мактабга чиққанлиги боис, 15 ёшида мактабни битиради. Ва устозини Истихон туманидаги масжидга кўчиришгач, устози билан ўша ерга кўчиб, Муфтий Усмонхон домлани уйида, устози билан яшаб, у кишида таълимни давом эттиради. Диний илмларни чуқур эгаллаш иштиёқида, Мисрга боришни ният қилади. Аммо моддий тарафдан шароити бўлмагач, бир муддат ишлаб пул тўплайди. Ва нихоят Аллоҳнинг ёрдами ила 2008 - йил Мисрга сафар қилади. Мисрда аввал Шайх Содиқ Самарқандийнинг шогирдлари қўлида таълим олади. Сўнгра у кишининг ўзларининг илм мажлисларига қўшилди. Шайх Самарқандий ҳафизаҳуллоҳ хотиралаб айтадиларки: "Зуфар ўқиб топширилиши лозим бўлган китобларни ёдлаб келар эди" деб. Ва бу билан у кишининг хос шогирдларидан бирига айланади. Абдуллоҳ у кишида барча бошланғич илмларни ўрганади. Бироз муддатдан сўнг хадис ёдлаш мақсадида Мисрнинг Кафр Ашшейх вилоятига йўл олади. У ерда машхур шайх Вахд Абдуссалом ҳафизаҳуллоҳнинг илм мажлисларида ҳадис ёдлаб, бир қанча муддат ўша ерда қолиб кетади. Орадан вақтлар ўтади, бир қанча ҳадис тўпламларини тугатгач, Қуръонни тўлиқ ёдлаш ва устозидан ижоза олиш мақсадида, Мисрнинг Жиза вилоятининг Хомидия қишлоғига боради. У ерда Шайх Саййид Харун ҳафизаҳуллоҳга 6 ой ичида Қуръонни тўлиқ ёдлаб беради. Ва шайхнинг ижозаларини олишга мувафақ бўлади. Сўнгра Қоҳирага қайтиб Ал- Азхар университетига ҳужжат топширади ва имтихонлардан ўтиб, 6 йиллик тайёрлов курслари, синамия босқичларини 2 йилда тамомлаб, Ал-Азхар университетининг Ислом шариат бўлимида 4 йил ўқиб, куллия босқичини тамомлайди. Ва бу орада Қохирадаги Шайх Мустафо Адавий, Шайх Абу Ашбал ҳафизаҳуллоҳлардан, тафсир, ҳадис ва фиқх илмларини ўрганишни давом эттиради. Олаётган илмларини мустахкамлаш мақсадида. Ўша вақтнинг ўзида, толиби илмлар билан биргаликда. Саҳиҳул Бухорий, Саҳиҳул Муслим, Тафсир ибн Касир ва бошқа ўнлаб диний меърос китобларимизни шархлари билан ўқиб тугатади. Ўқишга бўлган мухаббати боис, Мисрдан кетмасдан ўша ернинг ўзида 2013 - йилда уйланади. Орадан бир қанча вақт ўтади. Мисрдаги тўпалонлар ортидан келган янги ҳукумат, қаттиққўллик сиёсатини қўллай бошлайди. Ва Миср халқини минглаган фуқоросини қамайди. Ва чет давлатлардан келган талабаларни, ҳеч қандай асоссиз, мамлакат ташқарисига депорт қилишни бошлайди. Ва бу тадбирга Абдуллоҳ Зуфар ҳам тушиб Миср хавфсизлик кучлари тамонидан ҳеч қандай асосларсиз Мисрдан депорт қилиб юборилади. Мисрдаги ўқишнинг охирги йилида мамлакатдан чиқариб юборилишлиги, уни қаттиқ қайғуга ботиради. Аммо Мисрга ва ўқишга бўлган муҳаббати уни ҳеч тарк этмайди. Ва натижада 2015 - йили етарли тадбирни қилиб, қайтадан Мисрга киришга мувафақ бўлади. Қоҳирага бориши билан аҳли илм ва толиби илмлар билан дарсларни давом эттириб юборади. Шу орада Абдуллоҳ Зуфардан ўзбек талабалар, араб тили грамматикасига оид саволларга тезда жавоб олишлари учун телеграмга кичик бир гуруҳ (группа) очишликни илтимос қилиб чиқишади. Группа очилади, вақт ўтиши билан жавоблар тарқай бошлайди. Ва Мисрдан ташқарига чиқиб кетади. Натижада канал обуначилари кўпайиб. Ақидавий, фиқхий ва оилавий саволлар билан. Дунёнинг турли чеккаларидан чиқа бошлашади. Аллоҳнинг суннатларидан бири, Пайғамбарлар ва уларнинг меъросхўрлари бўлган даъватчиларни турли синовлар билан синашдир.
2017 - йилнинг охирларида, баъзи хасадгўйлар тарафидан, Миср хавсизлик кучларига, унинг устидан шикоят келиб тушади. Ва сахар вақтида уни ва Мисрдаги шогирдларини қўлга олишади. Бир неча ой Миср қамоғида ўтиради. Ва Аллоҳнинг тадбири билан, Мисрдан яна депорт қилинади. Шундан сўнг Абдуллоҳ Туркияга келади. Ва у ерда бир муддат, қўним топади. Туркияда бироз истиқомат қилгандан сўнг. Илмини янада ошириш мақсадида у ердан муборак Шом диёридаги бир давлатга, риҳлат қилади. Ва ўша ерда илм олишни ва даъват қилишни давом эттираяпти. Хозирги кунда ўзининг хос шогирдларига дарс бериш. Ва ўз устида ишлаб илмини ривожлантиришда давом этмоқда. Аллоҳ умр ва ҳикмат берса, ҳаёти давомида Аллоҳнинг китобини тўлиқ тафсир қилиб якунлаш ва умматга манфаатли минг китобга шарх бериш унинг режасидир.
Аллоҳ устозимизни Ўз химоясида сақласин!
📌 Аллоҳумма амийн!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев