Рўзадор одам чўмилса бўладими?
Савол: Рўза пайтида ҳаммомга тушиб, тўлиқ (шампун совун) ишлатиб чўмилиш мумкинми?
Жавоб: Сувга кўмилиб, яъни ичига тушиб чўмилиб бўлмайди. Бошидан сув қуйиб чўмилса бўлади. (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф).«Батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аржда, рўзадор ҳолларида, иссиқ ва чанқоқликдан бошларидан сув қуяётганларини кўрдим», деди. Абу Довуд, Насаий ва Аҳмад ривоят қилишган.«Арж» Мадинаи мунавварадан бир неча кунлик йўл узоқлигидаги бир қишлоқнинг номи. Ушбу ривоятдан рўзадор инсон устидан сув қўйиб чўмилса бўлади, деган ҳукм чиқади. Агар ўша ғуслнинг сабаби чанқоқлик ёки иссиқ бўлса ҳам.Уламоларимиз кўп сувга кўмилиб чўмилишга рухсат йўқ,