Маълумки, янги йил байрами аслида насронийларнинг «рождество» байрамидан келиб чиққан. Янги йил байрами ва «рождество» бир илдиз устидаги икки эгизак байрамдир. Бу байрамлар Исо алайҳиссаломнинг туғилган кунларини муқаддаслаштириш сабабли пайдо бўлган.
Мелодий йилнинг бошланиши насронийлар оламида Исо пайғамбарнинг туғилган кунларидан ҳисоб қилинади. Бу кун уларнинг наздида муқаддас саналиб, катта байрам сифатида тантаналар билан нишонланади ва бир неча кунлаб давом этади. Янги йил байрами дунё мамлакатларида 1 январ деб эътироф қилинган бўлса ҳам, насронийлар ўртасида Исонинг туғилган кунлари борасида бир хил фикр, келишув мавжуд эмас. Шунинг учун «ро
Даъватни ошкор қилиш ҳақидаги биринчи илоҳий амр
Уч йил давом этган даъватнинг яширин босқичи мобайнида биродарлик ва ҳамжиҳатлилик
асосига барпо бўлган, рисолатни етказиш ва уни мустаҳкамлаш юкини кўтара оладиган бир
жамоат вужудга келди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло ваҳий нозил қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва салламга даъватни ошкор этишни, ботилга яхшилик билан юзланишни буюрди.
Бу хусусда биринчи нозил бўлган оят: «Ва яқин қариндош-уруғларингизни (Аллоҳнинг
азобидан) огоҳлантиринг» ояти бўлди (Шуаро - 214).
Мазкур оят ворид бўлган «Шуаро» сурасида аввал Мусо алайҳис-саломнинг Пайғамбар
қилиниши, Бану Исроил билан ҳижратга чиқиши, уларнинг Фиръавн ва унинг қўшинидан нажот
топ