Эр қўпол тарзда аёлига: - Оғайниларим билан бирга тушлик қилгани бораман. Сенга бирон нима керакми? - деди. Аёл: - Яхши, лекин кеч қолманг. Электр узилиб қолади, - деди. Унинг бу гапидан ҳайрон қолиб: - Сенга ким айтди, уни узилиб қолишини? - деди. Аёл: - Мен айтябман... Уйдан чиқишингиз билан, ҳамма жой қоронғу бўлиб қолaди. Уйга киришингиз билан ҳамма жой ёришади нурга тўлади, - деди. Аёлнинг гапидан кайфияти кўтарилган эрнинг, уйдан чиқиши билан, қайтишни завқ билан кута бошлади... Дарҳақиқат «Сўзда сеҳр бор», дейдилар.