Маккада бир камбағал киши яшарди. У солиҳа аёлга уйланган эди. Бир куни аёли унга: “Эй азиз хожам, бизда ейишга таом ҳам, кийишга либос ҳам йўқ” деди. Эр дарҳол иш излаб бозорга чиқди. Роса иш қидирди, аммо топа олмагач, Масжидул Ҳаромга бориб, икки ракат намоз ўқиди ва Аллоҳдан мушкулини осон қилишини сўраб, астойдил дуо қилди.
Дуосини тугатиб, Ҳарам майдонига чиқди. Ўша ерда бир ҳамён топиб олди. Очиб қараса, ичида минг динор бор экан. Топиб олинган пул билан хотинимни ҳурсанд қиламан деб дарҳол уйига жўнади. Лекин аёли ҳамённи рад этди ва эрига: “Сиз бу ҳамённи қайтариб беришингиз керак. Чунки, Ҳарамда ётган нарсани олиш жоиз эмас” деди. Эр яна Ҳарамга жўнади. Борса, у ерда бир одам: “Ки