Ҳазрати Сулаймоннинг саройига бомдод ва пешин намози ўртасидаги вақтда бир одам шошиб кириб келди. Қўриқчиларга: “Жуда муҳим масалада ҳазрати Сулаймон билан учрашмоқчи эканлигини”, айтди. Қўриқчилар бу кишини дарҳол ҳукмдорнинг ҳузурига олиб кирдилар. Ҳазрати Сулаймон ранги оқариб, қўрқувдан титраётган бу одамдан: - Нима бўлди? Нега бунча титрамоқдасиз? Нима дардингиз бор, - деб сўради. Одам шошилганча: - Бугун тонг пайти қаршимдан Азроил чиқди. Менга қаҳр билан бир қараб қўйди-да, ёнимдан узоқлашди. Билишимча, у менинг жонимни олишга қарор қилганга ўхшайди, - деди. - Хўш, мендан нима истайсиз? У Сулаймонга ёлвора бошлади: -