*** Миш- мишлар қўзғади одамлар бот бот, Аммо айбларимни қилолмас исбот, Дўст десам душманлар ортирдим наҳот? Ёмонга инсоф бер,Яхшига ажр, Аллоҳим қилмагин қалбимни яғир. Қарғашдан қўрқаман,ўлкан гуноҳ у. Қалбимда жўш урмиш энг гўзал туйғу, Бол тутсам ҳар лаҳза ичирса оғу, Аллоҳ , ўзинг менга очасан бағир, Ҳолим танг , ғуссалар келса гар оғир. Эзгулик улаш деб буюрган ўзинг, Қуръондан ёд олдим Аллоҳ ҳар сўзинг. Гўзал оятлардан аҳтардим юзинг, Ваҳдат илмидан сен тутасан чоғир, Сенинг хузуринга бораман охир. Қадим дардларимга сабрда бўлдим, Тақдирга арз қилмай боримга кўндим, Яхшилар кифтида мен ўсиб- ундим, Мендек бахт қучмаган етиму сағир, Мени етук қилган ўзингсан ахир. Саждага бош қўй