БИРАМ СИЗНИ КЎРГИМ КЕЛЯБДИ....Она бир оз сухбатлашайин,Суратингиз қаршимга қўйиб.Дилгинамни тўкиб олайин,Меҳрингизни юракдан туйиб !Кўзларимдан томган ёшларни,Артиб қўйинг табассум билан.Айтсам бир-бир бағри тошларни,Сабр тиланг бардошим билан !Бирам сизни кўргим келябди,Нега бунча йиғлайман ахир.Соғинч тинмай кўксим ўйябди,Билсам...дунё Онасиз, тахир !Лаблар кулиб, дилнинг йиғлашин,Билмагандим, билмасдим сира.Бир кун кўксим ёниб куйишин,Айтмагансиз Онажон, нега..?!Менчи бугун тўкилиб кетдим,Оёқ ости бўлдим соғинчга.Сизни топмай армонга етдим,Сабрим етмас хатто овунчга !Бирам сизни кўргим келябди,Яна бир оз бўлинг ёнимда.Юракгинам ёниб кетябди,Аламларим қайнар қонимда !Кўзларизга узоқ термул