📚Ҳикматли сўзлар📚:
💥ЖУМА КУНИНИНГ ОДОБЛАРИ:
✅1) Ғусл қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етган кишининг бурчидир” (Бухорий (879) ривояти);
✅2) Покланиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидга бориб, одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг қўлидан келганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта Аллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради” (Бухорий (883) ривояти). Бу ҳадисда ғусл қилиш билан бирга покланиш ҳам зикр қилинди. Бундан келиб чиқадики, ҳадисд