Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Одам боласининг ҳар бир яхши амали ўн баробаридан етти юз баробаригача кўпайтирилади. Аллоҳ азза ва жалла: "Фақат рўза бундан мустасно. Чунки у Мен учун. Унинг мукофотини Ўзим бераман. Зеро, (банда) шаҳватини ва таомини Мен учун тарк этади", деган. Рўзадор учун икки хурсандчилик бор: ифтор қилган пайтида бир хурсандчилик; Раббига йўлиққан пайтида яна бир хурсандчилик. Дарҳақиқат, рўзадорнинг оғзидан келадиган кариҳ ҳид Аллоҳнинг наздида мушк-анбардан ҳам хушбўйроқдир".