Буни нима десам, дардми ё ҳасрат,
Ёки касалликми, аҳволим ёмон.
Кўзим кўзларингга тушган бир фурсат,
Мен сендан қочарман, қалбим сен томон.
Менинг вужудимда ўзга қалб яшар,
Севги ва нафратнинг паллалари бир.
Танам қумлар босиб чўлда юрса ҳам,
Қалбимда жаннатнинг гуллари татир.
Маслаҳат беришар:- Бундай йўлдан қайт,
Дардимни эшитиб тош ёрилган он.
Ўй фикрим тўхтайди суҳбат қурган пайт,
Кўнглим сендан қочар, қалбим сен томон.
Гоҳи баҳсларда мағлуб бўлади,
Танага бириккан бедор бу юрак. Е санам, қачондир бахтинг кулади,
Нечун бу кўзларга ялинмоқ керак.
Балки пешонангда шу йор