Бир кун мени эсларсиз ахир,
Сочларингиз қиров босганда.
Хаёт тўкиб сочганда қаҳр,
Армон билан тонглар отганда....
Бир кун мени соғинарсиз хўп,
Додлар солар тош юрагингиз.
Айтилмаган сўзлар қолар кўп,
Мендек куйиб, ёнар бағрингиз...
Тополмассиз афсус хеч қачон,
Қадамларим кезса самода.
Қалбингизда кеч қолган туғён,
Изғиб толар худа бехуда ...
Бир кун мени исмим ёд олиб,
Ахтарарсиз ўхшаш сиймони.
Хотирадан кетолмай тониб.
Лаънатлайсиз шўрлик дунёни....
Бир кун мени излаб қоларсиз,
Ҳар шарпага ташларсиз нигоҳ.
Тополмасдан холдан тоярсиз,
Ахир...сизни этгандим огох.... !!!
Кумуш....❤