КИМДАН ИБРАТ ОЛАЙ..
Мўйсафид боболар нос чекиб
турса,
К,адамда бехаё сўкиниб юрса,
Хақни кўра туриб юзларин
бурса,
Кимдан ибрат олай ёлғон
дунёда?
Момолар дуоси қарғишдан
баттар,
Шляпа кийишда руслардан
ўтар,
Иффатсиз либоси шайтоний
хатар,
Кимдан ибрат олай ёлғон
дунёда?
Одатга айланди бехаё сўзлар,
Қадамда учрайди беибо
қизлар,
Қариб қуюлмаган зинокор
кўзлар,
Кимдан ибрат олай ёлғон
дунёда?
Оғзида сигарет ёш-у қарини,
Гердайиб тақарлар дунё
зарини,
Иблис ўз йўлига солса барини,
Кимдан ибрат олай ёлғон
дунёда?
Катталар кичикни иззат
қилмаса,
Кичиклар каттани хурмат
қилмаса,
Яшашнинг қадрини хеч ким
билмаса,
Кимдан ибрат олай ёлғон
дунёда?
Ёвл