Бир куни тушимда ўзимни фаришталар маконида кўрдим. Бир фаришта мени айлантириб юрарди. Биз фаришталар билан тўла хоналар олдидан бирма-бир ўтиб борардик.
Мени бошлаб бораётган фаришта биринчи бўлим олдида тўхтади ва деди: «Бу – Қабул бўлими. Бу ерда Аллоҳга қилинган барча илтижолар ва дуолар қабул қилинади». Мен у хонага қараганимда, хона жуда ҳам кўп фаришталар билан тўла эди. Улар бутун дунё бўйлаб инсонлар томонидан қилинган дуо ва илтижолар ёзилган кўп жилдли саҳифаларни саралаётган эди.
Сўнг биз узун йўлак бўйлаб йўлимизда давом этдик ва иккинчи бўлимга етдик. Фаришта менга айтди: «Бу – Ижобат бўлими. Бу ерда инсонлар сўраган дуо ва илтижолардан сараланганлари ижобат қилинади».