.......Мусофирлик......
Молу давлат топай дея юртлар кездим,
Ёшлигимдан меҳнат қилиб ишдан бездим.
Умрим ўтиб бормоқдаку буни сездим,
Мусофирлик жонимдан ҳам ўтиб кетди.
Ўн беш ёшда далаларда кетмон чопдим,
Совуқ билмай чайлаларда ёлғиз ётдим.
Шунча меҳнат эвазига нима топдим,
Мусофирлик жонимдан ҳам ўтиб кетди.
Оғир ишлар қилавериб роса толдим,
Ўзга юртда қишин ёзин ишлаб қолдим.
Соғинганда кўзларимга ёшлар олдим,
Мусофирлик жонимдан ҳам ўтиб кетди.
Чарчаганда бироз ухлаб дам олмасман,
Эрталабки иш вақтидан кеч қолмасман,
Ўн бир соат тик турсам ҳам ғинг демасман,
Мусофирлик жонимдан ҳам ўтиб кетди.
Баъзан йиғлаб, баъзан кулиб куним ўтар,
Юраккинам ҳомуш бўлиб дардим ютар.
Бир кун келиб