Ислом ақидасида шунақа нарса бор. Енгилмас, тугалмас, синмас табиат! Бу илоҳий дин. Кофирлар минг чиранмасин бу дин қиёматгача боқий... Ва фақат шу Ислом динидан исломни ушаганлардан рози бўлади Аллоҳ таоло!
Қоган ҳаммаси бир тийин. Буни кофир ҳам билади аммо кибрлари йўл қўймайди...
#Ҳадис Мулойимлик гўзал ҳислатдир! Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга "Менга насиҳат қилинг" деди. "Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳдан қўрқ" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Ёмонлик орқасидан яхшилик қил, у ёмонликни ўчиради" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўл", *- дедилар.* Муттафақун алайҳи. Шарҳ: Демак, инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўлиш - бу одамийлик зийнати экан. Шу хусусда Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Амалларнинг қай бири афзалроқ?" деб сўраганда, ул зот: "Чиройли хулқ", дедилар. Бошқа бир Ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, Аллоҳ таоло яратилишингизни чиройли