Қисмат эканда майли,
Аллоҳ шуни хоҳлабди,
Дарду - азоб туфайли,
Гуноҳлардан поклабди ...
Хаёт мисол дарёдир,
Гохи лойқа гох тиниқ,
Бу ўткинчи дунёдир,
Бўлманггиз кўнгли синиқ ...
Яшанг кулиб жилмайиб,
Сабрдан дил порласин,
Қалбинггиз бўлса майиб,
Бахт қандай чорласин ...
Кимда армон йўқ дейсиз,
Ким армонсиз яшайди,
Армони кўплар асли,
Ҳазилкашга ўхшайди ...
Эҳтимол сиз ёлғизсиз,
Ёшлик чоғи гуллаган,
Севгилинггиз севгини,
Кимларгадир пуллаган ...
Инсонларни инсондан,
Билинг анча фарқи бор,
Кимлар анча бебахо,
Кимларнингдир нархи бор ...
Ким омадли ким эса,
Иши юришмас сира,
Кенг дунёлар кўзига,
Кўриниб қолган хира...
Пайти келар омаднинг,
Ўзи сизни топади,