Деразамни чертиб охиста,
Ёмғиргинам келдингми яна,
Дилим ёнар вужудим хаста,
Юрагимга томиб кўр ана,
Ёмғиргинам бунча йиғладинг,
Деразамдан бунча бўзладинг,
Дилгинамни ювгинг келдими,
Соғинчимни қувгинг келдими,
Хаёлларим сарсон, бе тартиб,
Тентирайди севгим хам ўксиб,
Осмонингга олиб кет ёмғир,
Самоларда мен кетай қолиб.
Ёмғиргинам бунча йиғладинг,
Деразамдан бунча бўзладинг,
Юрагимга чўккинг келдими,
Куз ёшларим бўлгинг келдими...