«Ер ҳар куни ўнта калималар билан нидо қилади:
Эй одам боласи, устимда ҳаракат қилиб юрасан-у, қайтишинг менинг
бағримгадир.
Устимда гуноҳ қилиб юрасан, ичимда азобланасан.
Устимда кулиб юрасан, ичимда йиғлайсан.
Устимда хурсанд бўласан, ичимда хафа бўласан.
Устимда мол-дунё тўплайсан, ичимда надомат қиласан.
Устимда ҳаром нарсаларни ейсан, ичимда қуртлар сени ейди.
Устимда ўзингни катта олиб юрасан, ичимда хор бўласан.
Устимда шод-хуррам юрибсан, ичимда ғам-ғусса ила бўласан.
Устимда ёруғлик ила юрибсан, ичимда зулматда бўласан.
Устимда жамоат ила юрибсан, ичимда якка ўзинг бўласан.