Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ айтдилар: Агар қиёмат куни инсонлар бажаришган савоб амал намойиш қилинса, Аллоҳ таолони зикр қилишгандан кўра афзалроқ савоб топа олишмайди. Ана шу пайтда бир қавм: "Ахир биз учун зикрдан кўра енгил амал йўқ эдику?" деб айтишади. Чунки, бу ибодат таҳорат билан, қиблага юзланиб, маълум вақтда адо этилмайди. Шунга қарамай бу ибодатни адо этишга озчилик муваффақ бўлади. Аллоҳ таоло: "Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар–ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва улуғ ажрни тайёрлаб қўйгандир". (Аҳзоб сураси, 35 оят)