Шайтон айбдорми инсон айбдор? Аслида азалдан ростга ўрин йўқ, Деманглар барига ёлғон айбдор. Мўминларни эса, бундан кўнгли тўқ, Чунки, барчасига шайтон айбдор. Менга тушунарсиз бугунги ҳолат, Илм ҳукмронми ёки жаҳолат?, Содир бўлди қанча, зулм разолат?, Шайтон айбдорми инсон айбдор?! Жоҳиллар қўлида турибди қуръон, Демакки, жаҳолат тўла ҳукмрон. Қотиллар тўксалар бугун ноҳақ қон, Наҳот бунинг учун, қуръон айбдор?! Бузулди адолат, қадр мезони, Ҳалол саналмоқда мўминлар қони, Шунчалик беқадр бўлса имони, Куфрдами айб, имон айбдор?! Қани ҳурмат иззат инсон зотига?, Суиқасд қилсалар гар ҳаётига, Ҳаммаси мингандир жаҳл отига, Балки, бунга охир замон айбдор? Бунчалик адоват қайда бор айтинг?