Ҳалолу ҳаромнинг фарқига бормай,
Шайтонга эргашар ортидан қолмай.
Эрта кеч ароқни ичганлар тинмай,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини саждага қўёлмаганлар!!!
Зиною фахшдан ҳазар қилмаган,
Бир бора масжидга қадам қўймаган.
Дунёнинг зарини йиғиб тўймаган,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини саждага қўёлмаганлар!!!
Кимлардир ногирон товбани қилса,
Соғларнинг макони чойхона бўлса.
Қалблари ғийбатдан гуноҳга тўлса,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини саждага қўёлмаганлар!!!
Омади келганда тўкиб борини,
Бойларга очади дастурхонини.
Очларга бермаган битта нонини,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини саждага қўёлмаганлар!!!
Юрган ҳар йўлида қилади гуноҳ,
Ё товба дер яна қалбимда Алло