Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумчиси Дидье Дрогба ҳали-бери футболчилик фаолиятини якунламаслиги ҳақида гапириб ўтди.
Бу ҳақида Англия матбуоти хабар бермоқда.
37 ёшли ивуарлик футболчининг "кўклар" билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёз ойида ниҳоясига етади.
"Ҳа, мен келажагим борасида ўйлаяпман. Аммо, бу мавсум мен учун охиргиси эмас", - дейди Дрогба.
Испания чемпионатининг 29-туридан ўрин олган "Реал" Мадрид ҳамда "Гранада" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 9:1 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Гарет Бэйл 25-дақиқада ҳисобни очиб берди ва уёғини кузатиб турди. Майдонда Криштиану Роналду ва Карим Бенземалар "санъат" асарини намойиш этишди. Франциялик ҳужумчи дубль муаллифига айланган бўлса, "КриРо" нақ бешта гол уриб - "пента-трик" қайд этди.
Ўйин охирларида бу ҳам етмагандек, Майнц автогол муаллифига айланди.
Шу куни "Реал"ни тўхтатиб бўлмади. Аслида ўйин кундуз куни бўлиб ўтди. Аммо, бу ўйинга бошқача сарлавҳа қўйиб бўлмасди.
Шу тариқа Карло Анчелотти шогирдлари "Атлетико"га қарши ЕЧЛ ўйин