МЕХР
Замон зайли шундоқ боқар тенг-тенгга,
Дунё хотам эрур, химмати кенгга,
Молу давлатингиз керакмас менга,
Мехр бериб туринг, озгина.
Хали Бахт мурватин бураганим йўқ,
Дунёнинг хаққини тўлаганим йўқ,
Мен сиздан чой-чақа сўраганим йўқ,
Мехр бериб туринг, озгина.
Майли, қабул этинг буни фарз дея,
Ва ё юрагимдан чиққан арз дея,
Бир кун қайтараман, майли қарз дея,
Мехр бериб туринг, озгина.
Куйдим, Дунё деган бозор дастидан,
Қизғонманг, мендайин хору-хастадан,
Тополмайин келдим, хеч бир растадан,
Мехр бериб туринг, озгина.
Мен гадо эмасман, тўхтанг, итарманг,
Йўқлаб келдим сизни, ғавғо кўтарманг,
Бечора кўнглимни қуруқ кайтарманг,
Мехр бериб туринг, озгина.
О Хаёт, рахм этгил йўлларимн