ОТАЖОНИМ БЎЛСАЛАР ЭДИ.
Дунёда энг бахтли инсон бўлардим,
Барча орзуларга йетиб юрардим.
Шунчалик мехризга зор бўлмас эдим,
Отажоним ёнимда бўлсалар эди.
Кўзимдан бехуда ёш оқмас эди,
Яқинларим шунчаки вос кечмас эди.
Бу азоблар мени хеч қийнамас эди,
Отажоним ёнимда бўлсалар эди.
Йиғламасдан доим кулиб юрардим,
Хар дамда хизматида ўзим бўлардим.
Хамма синовларга сабир қилардим,
Отажоним ёнимда бўлсалар эди.
Берган мехирларидан мен қувват олиб,
Дарду аламларни бир читга суриб.
Юрардим дадамни эркаси бўлиб,
Отажоним ёнимда бўлсалар эди.
Турсунбой шоир бешкент Турдалиев.