Vasiyat
Ёлғизликдан ўн йил чекиб азият,
Бева бирчол ўтди, бу ҳам бир ибрат,
Қасд қилдимки, ёзай шундай васият,
Отангизни уйлаб қўйинг, болалар.
Ўша куни "касал” бўлиб ёлғондан,
Болаларни чақиртирдим ҳар ёндан,
"Оҳ-воҳ”, қилиб, дедим: Айрилсам жондан,
Отангизни уйлаб қўйинг, болалар.
Умрим қанча, мен ҳам,
сиз ҳам билмаймиз,
Қазо қилсам, гап шу:
- Аза қилмайсиз,
Онам биздан рози бўлсин, десангиз,
Отангизни уйлаб қўйинг, болалар.
Келин, қизлар уй қизғониб турмасин,
Хотинига лабларини бурмасин,
Туфлиси чанг, ёқаси кир юрмасин,
Отангизни уйлаб қўйинг, болалар.
Сиздан бошқа уни ким ҳам ўйлайди,
Оғриб қолса ўша аёл қарайди,
Ҳоли сўраб, чой тутишга ярайди,
Отангизни уйлаб қўйинг, болалар.
Қўшни