Менсиз қандай яшаябсан айт,
Нахот бағринг сира ўртамас.
Ёлғон нигох, ёлғон табассум,
Қалбинг йиғлар, сўзларинг айтмас !
Менсиз қандай яшаябсан айт,
Тонгинг менсиз кулиб боқдими !?
Ширин сўзлар эшитмай тунлар,
Бедор ўтган онлар ёқдими !?
Менсиз қандай яшаябсан айт,
Ўзгалардан топдингми аксим !?
Излайверма суратим қучиб,
Тополмайсан бир тола сочим !
Менсиз қандай яшаябсан айт,
Ишонмайман унутдим десанг.
Хар кун минг бор исмимни айтган,
Юрак тўхтаб қоларди, билсанг !
Менсиз қандай яшаябсан айт,
Хотирангдан ўчгани келдим.
Бахтлиман деб ўзни алдама,
Ёлғиз ўзим сенга бахт эдим !!!
Менсиз қандай яшаябсан айт ....