• 🔶Бир жанозада Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг ёнида сафда турган киши сўради: - Тобутдаги ким?
🔷• Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: - Бу тобутдаги сен! Агар гапимдан ҳафа бўлсанг, мен!- дея жавоб берди.
🔶• Ҳа, бир кун келиб, навбатимизга қараб, тобут ичида сиз ҳам, мен ҳам бўламиз! • Аллоҳим! Ўша кунда Ўзинг раҳм қил! Бу фитна дунёдан гавхари иймонимизни саломат сақлаб ўтишимизга Ўзинг мадад бер! • Амийн
Бизни ўраб турган ҳаёт турли хил синов ва васвасаларга тўладир. Атрофимиздаги ҳамма нарса охиратимиздан чалғитиб туради. Одамлар бойлик ва ўйин-кулгиларни истаганидан уларнинг озигина ҳаётнинг ҳақиқий мақсади ва олий ғоялар ҳақида ўй суради. Муваффақиятга эришиш учун хушомадгўйлик, лаганбардорлик илм ва ҳаққонийликдан устун бўлди. Асл фазилат эгалари унутилди, улар ҳақида гапириш ярашмайдиган, хунук ишга айланди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Албатта, Ислом ғариб ҳолда бошланган ва бошлангани каби ғариб ҳолга қайтади. Бас, ғарибларга “Тубо” бўлсин” (📔 Муслим ривояти).