"Ёқтириш" билан "севиш" орасида фарқ бор: агар боғда бир гулни ёқтириб қолсангиз, уни узиб оласиз, агар севиб қолсангиз, уни ҳар куни суғориб, парваришлаб турасиз...
#Ибратли Илон судралиб кетаётиб аррага туртилиб кетибди. Арранинг ўткир тиғлари терисини озроқ тилиб юборибди. Бундан ғазабга келган илон уни бир чақиб, эсини киритиб қўймоқчи бўлибди. Афсуски, арранинг ўткир тишлари илоннинг оғзини баттар тилиб, унга янаям қаттиқроқ жароҳат етказибди. Илон қўрқув ва ғазабда душманига сўнгги – ҳалок қилувчи зарбани бериш учун уни бутун танаси билан ўраб, бўғиб олибди. Арранинг тишлари танасига чуқур ботиб, қаттиқ азоб бера бошлабди. Илон, душманни албатта енгишни жазм қилганича бор кучи билан аррани бўғибди. Арра уни бир неча бўлакларга бўлиб юборибди. Илон ҳалок бўлибди. П.С: Баъзида индамай юз ўгириб кетиш ягона оқилона йўл бўлади. Бироқ ғазаб қилсак, ва