♥♥♥Жоним Фидо♥♥♥
Кўнгил сирларимни бўлиб сирдоши
Ҳаёт мактабида йўлим ёлдоши.
Юзингиз ювмасин томчи кўз ёши,
Сизга жоним фидо меҳрибон онам.
Тунлари ухламай бешик тебратган,
Бедор оқшомларда аллалар айтган.
Болам деб, жоним деб бағрига босган,
Сизга жоним фидо меҳрибон онам.
Бўйимга бўйлабсиз гулнинг бўйлари,
Қалбимга жойлабсиз меҳр нурлари.
Сиз билан ёруғдир умрим йиллари,
Сизга жоним фидо меҳрибон онам.
Меҳрли юзингиз ой шуъласида
Пок ният қилибсиз намоз бошида
Хусну сийратингиз кўз-у қошимда,
Сизга жоним фидо меҳрибон онам.
Йиғласам кўзимнинг ёшин аритган,
Углим деб умрини билмай қаритган
Қалб меҳри билан йўлим ёритган,
Сизга жоним фидо меҳрибон онам